15 Декабрь 2024
86
Гулистан Пердибаева Жаҳон кубогида кумуш медалга эга чиқди
Айни кунларда Германиянинг Дормаген шаҳрида йигитлар ва Венгриянинг Будапешт шаҳрида қизлар ўртасида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича U20 ёш тоифасидаги Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда. Яккалик йўналишида кечган беллашувларда Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинлари ғолиби Гуслитан Пердибаева кумуш медалга сазовор бўлди.
Ҳамюртимиз финалда хитойлик Суэйи Раога имкониятни бой берди ва иккинчи ўрин билан чекланди. Афсуски, йигитларимиз медаллар учун курашни эрта тарк этишди. Бугун атлетларимиз жамоавий йўналишда баҳс олиб боришади.