Ру En O'z
10 Июль 2021 1920

Токио-2020: Делегациямизнинг якуний лицензиялари маълум

Айни пайтга келиб, Ўзбекистон делегациясининг XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этувчи якуний таркиби маълум. Ушбу мақолада Токио-2020 Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи барча атлетлар билан таништирамиз.

Спортчиларимиз ўз йўналишларига қараб 2017 йилдан то шу кеча кундузга қадар Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун бир-биридан муросасиз мусобақаларда баҳс олиб боришди. Якунда делегациямиз кунчиқар юртда ўтадиган мазкур Олимпиадага спортнинг 17 турида 71 та йўлланмани қўлга киритди. Қуйида лицензиат спортчиларимизни таништирамиз:

Бокс (11 та):
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-63 кг: Элнур Абдураимов
-69 кг: Бобоусмон Батуров
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов
-81 кг: Дилшод Рўзметов
-91 кг: Санжар Турсунов
+91 кг: Баҳодир Жалолов
-51 кг: Турсуной Раҳимова
-60 кг: Райҳона Қодирова
-69 кг: Шаҳноза Юнусова

Эркин кураш (4 та):
-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев
-74 кг: Бекзод Абдураҳмонов
-86 кг: Жавраил Шапиев
-97 кг: Магомед Ибрагимов

Юнон-рум кураши (4 та):
-60 кг: Элмурат Тасмурадов
-77 кг: Жалгасбай Бердимуратов
-87 кг: Рустам Ассакалов
-130 кг: Мўминжон Абдуллаев

Таэквондо (4 та):
-68 кг: Улуғбек Рашитов
-80 кг: Никита Рафалович
-67 кг: Нигора Турсунқулова
+67 кг: Светлана Осипова

Оғир атлетика (4 та):
-67 кг: Адҳамжон Эргашев
-109 кг: Акбар Жўраев
-55 кг: Муаттар Набиева
-76 кг: Кумушхон Файзуллаева

Қиличбозлик (3 та):
Шпага, аёллар: Малика Ҳакимова
Сабля, аёллар: Зайнаб Дайибекова
Сабля, эркаклар: Шерзод Мамутов

Енгил атлетика (7 та):
Баландликка сакраш, аёллар: Светлана Радзивил
Баландликка сакраш, аёллар: Сафина Садуллаева
Босқон улоқтириш, эркаклар: Суҳроб Хўжаев
Узунликка сакраш, аёллар: Дарья Резниченко
Уч ҳатлаб сакраш, аёллар: Роксана Худоёрова
Уч ҳатлаб сакраш, эркаклар: Руслан Курбанов
Кўпкураш, аёллар, Екатерина Воронина

Дзюдо (11 та):
-60 кг: Шарофиддин Лутфиллаев
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-90 кг: Давлат Бобонов
-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов
+100 кг: Бекмурод Олтибоев
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-63 кг: Фарангиз Ҳожиева
-70 кг: Гулноза Матниязова
Аралаш жамоавий мусобақа

Сузиш (2 та):
100 м, эркин сузиш: Хуршиджон Турсунов
100 м, брасс: Юлдуз Қўчқорова

Каноэда эшкак эшиш (4 та):
С-2 500 метр: Дилноза Раҳматова
С-2 500 метр: Нилуфар Зокирова
С-1 200 метр: Дилноза Раҳматова
С-1 200 метр: Нилуфар Зокирова

Академик эшкак эшиш (2 та):
LMX2X, 2000 метр: Собир Сафаралиев
LMX2X, 2000 метр: Шаҳбоз Холмирзаев

Спорт гимнастикаси (2та):
Яккалик дастур: Расулжон Абдураҳимов
Яккалик дастур: Оксана Чусовитина

Бадиий гимнастика (6 та)
Кўпкураш: Сабина Ташкенбаева
Гуруҳ машқи: Нилуфар Шомуродова
Гуруҳ машқи: Ксения Александрова
Гуруҳ машқи: Динара Равшанбекова
Гуруҳ машқи: Севара Сафоева
Гуруҳ машқи: Камола Ирназарова

Ўқ отиш спорти (2 та):
10 м, милтиқ: Мухтасар Тоҳирова
50 м, милтиқдан 3 ҳолатда: Мухтасар Тоҳирова

Велоспорт (2та):
Гуруҳ пойгаси, эркаклар: Муроджон Холмуродов
Гуруҳ пойгаси, аёллар: Ольга Забелинская

Замонавий бешкураш (2та):
Яккалик, эркаклар: Александр Савкин
Яккалик, аёллар: Алисэ Фахрутдинова

Теннис (1 та):
Яккалик, эркаклар: Денис Истомин

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпия ўйинлари 23 июль – 8 август кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Токио-2020 лицензиатларини, уларнинг яқинлари ва мураббийларини, федерация ва ассоциацияларимизни қўлга киритилган йўлланмалар билан муборакбод этиб, бўлажак Олимпиадада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларини тилаб қолади.

Ўз навбатида, МОҚ Муҳтарам Президентимиз ва ҳукуматимизга ушбу Олимпия цикли давомида ҳам спортчиларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани, уларнинг халқаро мусобақаларда иштирок этиши учун барча шарт-шароитлар яратиб бергани учун ўз миннатдорчилигини билдириб қолади. Олға, Янги Ўзбекистон!

Text to speech