14 Декабрь 2024 776

Стол тенниси бўйича мамлакат биринчилигида ғолиблар аниқланди

Тошкент вилоятида стол тенниси бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ташкил этилди. Қизиқарли курашларга бой баҳслар 2025 йил учун терма жамоа таркибини шакллантириб олиш имкониятини тақдим қилди.

Якунда аёллар ўртасидаги беллашувларда амалдаги чемпион Марҳабо Магдиева яна бир карра ғолибликка эришди. Зоҳид Кенжаев спортчилик фаолиятини якунлагач унинг ўрнига Шоҳруҳ Искандаров биринчи рақамли ракеткага айланди. Батафсил:

Эркаклар, яккалик:
1. Шоҳруҳ Искандаров
2. Қутбидилло Тешабоев
3. Темур Нурманов
3. Амир Матниязов

Жуфтлик:
1. Қутбидилло Тешабоев / Диёр Дилшодов
2. Шоҳруҳ Искандаров / Хуршид Аҳмедов
3. Довуд Лутфиллаев / Рўзимуҳаммад Раҳмонов
3. Раҳматулло Абдурашидов / Темур Нурманов

Аёллар, яккалик:
1. Марҳабо Магдиева
2. Аделина Ҳасанова
3. Насиба Тожиоҳунова
3. Асел Эркебаева

Жуфтлик:
1. Аделина Ҳасанова / Аружан Камалова
2. Марҳабо Магдиева / Асель Эркебаева
3. Меҳринисо Норқулова / Диана Полегаева
3. Насиба Тожиоҳунова / Моҳира Абдуллаева

Микст:
1. Қутбидилло Тешабоев / Марҳабо Магдиева
2. Сарвар Ғуломов / Аружан Камалова
3. Дониёр Тўрамуҳамедов / Моҳирўй Камолова
3. Билолиддин Комилжонов / Насиба Тожиоҳунова

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu