14 Декабрь 2024
332
Бугун уч нафар оғир атлетикачимиз медаллар учун беллашади
Баҳрайнда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Бугун оғир вазн тоифасида кечадиган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси супачага кўтарилади.
Кун давомида Олимпиада чемпиони Руслан Нурудинов ёш умидли спортчиларимиздан бири Шарофиддин Амриддинов билан -109 кг вазн тоифасида, жаҳон чемпиони Турсуной Жабборова эса -87 кг вазн тоифасида қатнашади. Йигитларимиз иштирокидаги баҳслар Тошкент вақти билан 19:30 да, Жабборованинг чиқиши эса 22:00 да бошланади.