13 Декабрь 2024 466

Ўзбек дзюдоси вакиллари учун овоз беринг

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF)нинг 2024 йил якунларига кўра энг яхшиларни аниқлаш борасида эълон қилган йўналишларида ўзбек дзюдосига алоқадор қуйидаги 5 номзодларни учратиш мумкин:

  •  Болалар учун дзюдо: Ўзбекистон дзюдо федерациясининг ташаббуси билан ташкил этилган “judogirls.uz” лойиҳаси;

  • Йил воқелиги: Диёра Келдиёрованинг япониялик Ута Абе устидан қозонган ғалабаси;

  • Муваффақиятли мураббийлик: Марко Шпиттка (Ўзбекистон аёллар терма жамоасидаги иши учун);

  • Йилнинг энг яхши аёл дзюдочиси: Диёра Келдиёрова;

  • Йил иппони: Муҳаммад Жумаевнинг Душанбе "Катта дубулға" турниридаги усули.

Овоз бериш фақатгина IJF нинг JudoTV платформаси орқали амалга оширилади. Бунинг учун JudoTV мобил иловасини юклаб олиш ёки қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Овоз бериш 2025 йилнинг 10 январигача давом этади.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu