Ру En O'z
10 Июль 2021 2072

Камолиддин Рўзимуҳаммедовни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси Бош котиби Камолиддин Рўзимуҳаммедов ўз туғилган кунини нишонламоқда.

Камолиддин Рўзимуҳаммедов 1985 йил 10 июль куни таваллуд топган. Енгил атлетика бўйича спорт усталигига номзод. Фаолияти давомида Республика ихтисослаштирилган Олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабида тренер, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси вице-президенти лавозимларида ишлаган. Ҳозирда мазкур федерация Бош котиби вазифасини бажариб келмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Камолиддин Рўзимуҳаммедовни туғилган куни билан табриклаб, унга узоқ умр-сиҳат саломатлик ва омад тилаб қолади.

Text to speech