11 Декабрь 2024
414
Бугун оғир атлетикачимиз Сарварбек Зафаржонов жаҳон чемпионатида иштирок этади
Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этади. Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир вакили Сарварбек Зафаржонов супачага чиқади.
-89 кг вазн тоифасида иштирок этадиган ҳамюртимиз «А» гуруҳида медаллар учун кураш олиб боради. Мазкур дастур Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.