Ру En O'z
11 Декабрь 2024 550

Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ҳамон Осиёда тенгсиз

Таиландда бокс бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Кутилганидек, эркаклар ўртасидаги беллашувлар Ўзбекистон терма жамоасининг пешқадамлиги билан якунланди ва йигитларимиз ҳамон Осиёда тенгсиз эканликларини кўрсатишди. Бугун чемпионлик учун рингга кўтарилган 10 нафар ҳамюртимизнинг 8 таси ғалаба қозониб, қитъа биринчилигининг ғолибига айланишди. Финаллар:

-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Санжар Ташкенбай (Қозоғистон) 4:1
-51 кг: Асилбек Жалилов - Марвин Табамо (Филиппин) 5:0
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров - Маҳмуд Сабирхан (Қозоғистон) 1:4
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Оразбек Ассилкулов (Қозоғистон) 5:0
-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Сомчай Вонгсуван (Таиланд) рақиб жароҳат сабаб жангни тугатолмади
-67 кг: Мужбилло Турсунов - Дулат Бекбауов (Қозоғистон) 5:0
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев - Аблайхан Жуссупов (Қозоғистон) 4:1
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев - Диас Молжигитов (Қозоғистон) 5:0
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Жинхианг Ванг (Хитой) 4:1
-86 кг: Жасурбек Йўлдошев - Бекзад Нурдаулетов (Қозоғистон) 1:4

Якунда эркаклар терма жамоамиз 8 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқишди. Шубҳасиз, бу билан йигитларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Ғолиб ва совриндорлар:

Олтин медаль:
-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев
-51 кг: Асилбек Жалилов
-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов
-67 кг: Мужбилло Турсунов
-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев

Кумуш медаль:
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-86 кг: Жасурбек Йўлдошев

Бронза медаль:
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров

Эслатиб ўтамиз, аёллар терма жамоамиз 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишганди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мазкур мусобақада қўлга киритилган муваффақият билан мамлакат бокс федерацияси, спортчи ва мураббийларимизни самимий қутлайди.

Text to speech