10 Декабрь 2024
395
Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганига роппа-роса 32 йил тўлди
Жонажон мадҳиямиз музаффар спортчиларимизнинг оламшумул ғалабалари шарафига бутун дунёда баралла жаранг сочмоқда. Хусусан, жорий йил Франция пойтахти мезбонлик қилган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида бутун дунё нақд саккиз бор мадҳиямизни тинглади.
Ишонамизки, бундай ғалабалар бардавом бўлиб, давлатимиз рамзлари атлетларимизнинг шонли ғалабалари билан жумлаи жаҳонни забт этади!