Таэквондочиларимиз ҳам Токиога йўл олишди
23 июль куни Токиода ёзги Олимпия ўйинлари старт олади. Унда Ўзбекистон таэквондочилари тарихда илк бор 4 нафар спортчи билан иштирок этишади.
Мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш, Япония иқлимига мослашиш мақсадида таэквондо терма жамоамиз 9-22 июль кунлари Токио шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Унда 13 нафар спортчи қатнашади.
Бугун тонгда терма жамоа делегацияси Истанбул орқали Токиога жўнаб кетди. Жамоа қуйидаги таркибда кунчиқар юртга йўл олди:
Таэквондочилар:
Мадинабону Маннопова
Чарос Қаюмова
Озода Собиржонова
Нигора Турсунқулова
Феруза Содиқова
Светлана Осипова
Нияз Пўлатов
Сардор Тоиров
Улуғбек Рашитов
Жасур Жайсунов
Никита Рафалович
Шуҳрат Салаев
Шоҳруҳ Ражабов
Мураббийлар:
Александр Ким
Павел Хан
Паҳлавон Собиров
Дмитрий Хван
Станислав Догбаев (массажчи)
Масуд Юсунов (шифокор)
Вячеслав Попов (хорижий мутахассис)
Олексей Черниев (хорижий мутахассис)
Бобир Акбаров (Менежер)
Муроджон Чориев (Бош котиб в.в.б)