Таэквондочиларимиз Уси шаҳрига жўнаб кетишди
Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитойга йўл олди. Ҳамюртларимиз 7-10 декабрь кунлари Уси шаҳрида ташкил этиладиган “Катта дубулға челленжер” турнирида иштирок этишади.
Қайд этиш жоиз, турнирда ўз вазн тоифасида финал йўлланмасини қўлга киритган спортчилар келаси йил бўлиб ўтадиган “Катта дубулға” турнирининг асосий босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлишади. Шунингдек, мазкур мусобақа доирасида ҳамюртларимиз аралаш жамоавий дастур бўйича Жаҳон кубогида медаллар учун кураш олиб борадилар. Хитойга йўл олган таркиб қуйидагича:
-58 кг: Омонжон Отажонов
-68 кг: Диёрбек Тўхлибоев
-68 кг: Нажмиддин Қосимҳожиев
-80 кг: Жасурбек Жайсунов
-80 кг: Мавлонбек Тўхтасинбоев
+80 кг: Шуҳрат Салаев
-67 кг: Феруза Содиқова
+67 кг: Гулсанам Алижонова