“Uzbekistan global tour”да навбатдаги босқич ортда қолди
Конкур бўйича “Uzbekistan global tour” мусобақасининг 4-босқич баҳслари бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, мазкур босқич беллашувлари 3 декабрь – Халқаро ногиронлар кунига бағишланди. Турнирга Сергели туманидаги 33-сонли имконияти чекланган болалар мактаби тарбияланувчилари меҳмон сифатида таклиф этилди ва уларга байрам совғалари улашилди.
Қизиқарли баҳслар якунида ўз йўналишида ғолиб бўлган спортчилар билан танишинг:
«А» тоифаси, 135 см (тўсиқ баландлиги): Алишер Эркинов («Кулденсер» лақабли отда);
«D», 120 см: Алишер Эркинов (“Принц Корнет”);
«B», 115-120 см: Ёрмуҳаммад Фозилхўжаев («Акдариус»);
«E», 110 см: Бекзод Рўзмуҳаммедов («Наврўз»);
«С», 105 см: Фирдавсбек Давронбеков (“Бакарбони Жи”);
«F», 95 см: Алишер Эркинов («Жавита»);
«F», 95 см (ҳаваскорлар): Асалхон Саидаҳмедова («Артист»).