Ру En O'z
3 Декабрь 2024 94

Тошкент вилоятидаги спорт мактаблари ва уларнинг инфратузилмаси ўрганилмоқда

Отабек Умаров бошчилигидаги МОҚ мутасаддалири режа асосида жойлардаги ўрганиш ишларини олиб боришмоқда. Бугун кун давомида мутасаддилар Тошкент вилоятидаги бир қатор спорт объектлари ва таълим муассасаларини кўздан кечиришади. Дастлаб спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби, вилоят спорт бошқармаси ҳамда Нурафшон шаҳар спорт мактаби эътибор марказида бўлди.

МОҚ раҳбарияти бу масканлардаги иш жараёни билан яқиндан танишди. Ташкилот масъуллари яратилган шароитлар, машғулотлар жадвали, ёшларни спортга янада кенг жалб этиш бўйича ишлаб чиқилган дастур ва ҳозирги шуғулланувчилар ҳақида умумий маълумот беришди. Расмийлар бу борада ўз фикрларини билдиришар экан, Тошкент вилояти мамлакатимиз спортида муҳим ўрин тутишини, ундаги имкониятдан тўлиқ фойдаланган ҳолда профессионал спортда янада улкан ютуқларга эришиш мумкинлигини билдиришди.

Ўрганиш ишлари давомида қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, ёшларнинг қулай шароитларда шуғулланишлари учун имконият яратиш бўйича тавсиялар берилди. Режага кўра, масъуллар кун давомида Туябўғиз сув омборига ташриф буюриб, Ўзбекистон Ровинг&Саноэ федерациясининг яқин 4 йиллик режаси билан танишишади.

Text to speech