Улар Токиога боришади: Иккинчи Олимпиада медалини кўзлаётган Магомед Ибрагимов
“Улар Токиога боришади” лойиҳаси давом этади. Бугун эътиборингизга эркин кураш бўйича Рио-2016 совриндори Магомед Ибрагимов ҳақида ҳикоя қилиб берамиз.
Магомед Идрисович Ибрагимов 1985 йилнинг 2 июнь куни дунёга келган. Касум Насрудинов ва Майрбек Юсупов қўл остида эркин кураш сир-асрорларини ўрганган. Халқаро мусобақаларда -97 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Магомед Ибрагимов Рио-2016 Олимпиадасида терма жамоамизга бронза медалини тақдим этган. У 2018 йили Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказилган 18-Осиё ўйинларида ҳам бронза медалини қўлга киритган. 2017 йили Нью-Деҳли, 2018 йилда эса Бишкекда Осиё чемпиони бўлган. Шунингдек, у бир қатор нуфузли мусобақаларда ҳам ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган. Кўрсатган натижалари учун “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган.
Шу йил Қозоғистонда ўтган Осиё лицензион турнирида Токио-2020 Олимпиадаси йўлланмасини расмийлаштирди.