2 Декабрь 2024
243
Чавандозимиз Абу-Дабида яна бир бор шоҳсупага кўтарилди
БААнинг Абу-Даби шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича CSI2* таснифидаги халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдураҳмон Абдуллаев кумуш медални қўлга киритди.
Ҳамюртимиз ушбу муваффақиятга Гран-при йўналишида (145 см) эришди. Абдуллаев масофани «Chicaritto» лақабли тулпори билан 40.83 сонияда босиб ўтишга муваффақ бўлди.