Ру En O'z
30 Ноябрь 2024 224

Тошкентда илк бор FIE Конгресси ўтказилмоқда

Бугун Тошкентда Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE)нинг навбатдаги Конгресси ўз ишини бошлади. Бироз аввал мамлакатимизда биринчи маротаба ўтказилаётган мазкур тадбирнинг расмий очилиш қисми ташкил этилди. Унда Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов, FIE раҳбарияти ва Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси мутасаддилари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган расмийларимиз мамлакатимизда ҳурматли Президентимиз, Ўзбекистон МОҚ раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида спорт соҳасида улкан ислоҳотлар амалга оширилаётгани, бунинг натижасида қиличбозлик спорти мамлакатимиз ёшлари орасида энг оммавий спорт турларидан бирига айланаётгани, Осиё ва жаҳон чемпионлари етишиб чиқаётгани ҳақида таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, FIE билан яқин ҳамкорлик келгусида ҳам давом эттирилишини билдирдилар.

ФИE юртимизда қиличбозлик спортини ривожлантиришдаги хизматлари учун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасини махсус соврин билан мукофотлади. Уни Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов қабул қилиб олди.

Тадбирда 137 давлатдан 280 нафар иштирокчи қатнашмоқда. Кун давомида ташкилотнинг истиқболига оид қатор режалар кўриб чиқилади.

Text to speech