Ру En O'z
8 Июль 2021 1940

Пара-сузувчиларимиз Арманистонда йиғин ўтказишмоқда

Токио шаҳри мезбонлик қиладиган ёзги Паралимпия ўйинларига ҳам тобора оз муддат қолмоқда. Ўзбекистонлик пара-спортчилар ҳам ушбу нуфузли мусобақада муносиб иштирок этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Айни пайтда пара-сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Арманистоннинг Цахкадзор шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Мазкур йиғин Токио-2020 Паралимпия ўйинларига тайёргарлик доирасида муҳим аҳамиятга эга.

Машғулотларда Паралимпия ўйинларига йўлланма олган барча сузувчиларимиз иштирок этишмоқда. Цахкадзор базаси денгиз сатҳидан 1825 метр баландликда жойлашган бўлиб, машғулотларда спортчиларимизнинг жисмоний тайёргарлигини кучайтиришга аҳамият қаратилган. 24 июнда бошланган йиғин 15 июлга қадар давом этади.

Text to speech