Ру En O'z
26 Ноябрь 2024 48

Ёш стол теннисчилармиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларни давом эттиришади

Аввал хабар берганимиздек, Швециянинг Ҳелсингборг шаҳри стол тенниси бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Куни кеча 15 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида аралаш жуфтлик йўналишида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Хуршид Аҳмедов ва Асель Эркебаева ярим финал йўлланмаси учун кечган баҳсда хитойлик рақибларига 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Бугун мусобақа доирасида 3 нафар спортчимиз яккалик баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Батафсил:

U15 яккалик (ўғил болалар):
Хуршид Аҳмедов (Ўзбекистон) - Лин Чин Тинг (Хитой Тайпейи)

U15 яккалик (қизлар):
Аружан Камалова (Ўзбекистон) - Яо Руихуан (Хитой)
Асел Эркебаева (Ўзбекистон) - Кохару Итагаки (Германия)

Text to speech