24 Ноябрь 2024
379
Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатида Қашқадарё вилояти тенгсиз бўлди
Жиззахда дзюдо бўйича катталар ўртасидаги мамлакат чемпионати ўз якунига етди. Тўрт кун давом этган муросасиз курашларда Қашқадарё вилояти жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Бухоро вилояти 2 та олтин, 6 та кумуш 2 та бронза медаллари билан иккинчи натижани қайд этган бўлса, 2 тадан олтин ва кумуш, 4 та бронза медалларини жамғарган Хоразм жамоаси кучли учликни якунлаб берди. Бугун энг оғир вазн тоифасида кечган беллашувларнинг натижалари билан танишинг:
Эркаклар, +100 кг:
1. Исломбек Равшанқулов
2. Ўткирбек Тўрабоев
3. Жавоҳир Муродуллаев
3. Баҳром Ражабов
Аёллар, +78 кг:
1. Умида Ниғматова
2. Моҳларойим Тўхтамишева
3. Фотима Қурамбоева
3. Ирисхон Қурбонбоева