Ру En O'z
8 Июль 2021 2048

Баҳодир Жалолов ва Дмитрий Хванни табриклаймиз!

Бугун таниқли боксчимиз, жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ва таэквондо бўйича мураббий Дмитрий Хван ўз таваллуд айёмларини нишонлашмоқда.

Баҳодир Жалолов 1994 йил 8 июль куни Сурхондарё вилоятида туғилган. Жалолов Бокс бўйича энг оғир вазн тоифасида икки карра Осиё чемпиони, жаҳон чемпиони ҳисобланади. 2019 йил Екатеринбургда ўтган ЖЧда зафар қучган ҳамюртимиз мусобақанинг энг яхши боксчиси деб топилган. Шунингдек, ушбу муваффақиятидан сўнг муҳтарам Президентимиз томонидан “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланди. Профессионал боксда 8 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида нокаут билан ғалаба қозонган. Рио-2016 Олимпия ўйинлари иштирокчиси. 2020 йил Иорданияда ўтказилган Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи лицензион турнирда зафар қучиб, яна бир Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Дмитрий Хван 1980 йил 8 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган. Таэквондонинг WT йўналиши бўйича терма жамоамизнинг тажрибали мураббийларидан бири. Унинг шогирдлари орасида кўплаб халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндори, Рио-2016 ва Токио-2020 Олимпиадасининг лицензиати Нигора Турсунқулова, ўсмирлар ўртасида ЖЧ финалчиси Амир Тўраев каби таэквондочиларимизни учратиш мумкин. 2018 йил “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳар икки вакилимизни бугунги таваллуд айём билан табриклаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик улкан ғалабалар тилаб қолади.

Text to speech