Ру En O'z
23 Ноябрь 2024 311

Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кун ғолиблари аниқланди

Жиззахда дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионатининг яна бир куни ортда қолди. Аҳамиятлиси, иккинчи кун доирасида мусобақанинг очилиш маросими ташкил этилди. Унда МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, Жиззах вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи Жалолиддин Ўктамов ва бошқа расмийлар қатнашиб, барча иштирокчиларга омад тилашди. Шундан сўнг финал дастуридан ўрин олган беллашувларга навбат берилди. Унда қуйидаги спортчилар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди:

Эркаклар, -73 кг:
1. Шаҳрам Аҳадов
2. Ҳожиакбар Тошев
3. Иноят Телманов
3. Асадбек Норбўтаев

-81 кг:
1. Ҳикматиллоҳ Тўраев
2. Нодирбек Мавлонбердиев
3. Суҳроб Турсунов
3. Арслон Тожиев

Аёллар, -57 кг:
1. Шукуржон Аминова
2. Нилуфар Эрмаганбетова
3. Фарангиз Режепова
3. Деспина Бочкова

-63 кг:
1. Маржона Нуриллаева
2. Гулираъно Сувонқулова
3. Нодира Йўлдошева
3. Сарвиноз Ҳусанова

Text to speech