22 Ноябрь 2024
369
Ёш замонавий бешкурашчилар Ўзбекистон кубогида беллашишади
Тошкент вилояти яна бир бор Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ёш спортчиларни ўзида жамлади. Чирчиқ шаҳри бир неча кун давомида замонавий бешкураш бўйича U11 ва U19 ёш тоифаларидаги мамлакат кубогига мезбонлик қилди.
Муросасиз беллашувлар давомида ёш спортчилар юксак маҳорат намойиш этишди. Якунда Андижон вилоятидан ташриф буюрган 2-сонли спорт мактаби жамоаси бош совринни қўлга киритди.