Ру En O'z
22 Ноябрь 2024 122

Оғир атлетикачимиз Манама йиғинига йўл олишди

Хабар бериб ўтганимиздек, 6-15 декабрь кунлари Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унга пухта тайёргарлик кўраётган Баҳром Мендибоев бошчилигидаги Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун Манамага жўнаб кетди.

4 нафар спортчидан иборат жамоамиз дунё биринчилиги бошлангунга қадар сўнгги ўқув-машғулот йиғинини айнан Баҳрайн пойтахтида олиб боради. Режага кўра, қизларимиз тайёргарликни Чирчиқда давом эттирадилар.

Text to speech