Ру En O'z
22 Ноябрь 2024 379

Дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати янги номларни кашф қилмоқда

“Жиззах Киберспорт аренаси” дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатини қабул қилмоқда. Дастлабки кун эркаклар ва аёллар ўртасида енгил вазн тоифаларида ғолиб ҳамда совриндорлар аниқлаб олинди. Аҳамиятлиси, баъзи вазн тоифаларида ғолибликка асосий даъвогар деб кутилган спортчилар ҳатто шоҳсупага кўтарила олмади. Янги номларни кашф этиб бераётган мусобақанинг биринчи кунида совринли ўринлардан жой олган дзюдочилар:

Эркаклар, -60 кг:
1. Анваржон Иброҳимов
2. Муродил Муродиллаев
3. Баҳром Батуров
3. Асадбек Мисиров

-66 кг:
1. Азизбек Ортиқов
2. Замахшарий Бекмуродов
3. Абдураҳим Нутфуллаев
3. Артём Штурбабин

Аёллар, -48 кг:
1. Лазиза Ҳайдарова
2. Рухшона Алишерова
3. Фотима Турсунбоева
3. Улбусин Ҳакимова

-52 кг:
1. Гулҳаё Жўраева
2. Сўғдиёна Рафкатова
3. Зарина Жамалова
3. Умида Жуманиёзова

Бугун эркаклар -73 ва -81 кг, аёллар -57 ва -63 кг вазн тоифаларида баҳс олиб боришади.

Text to speech