Ру En O'z
20 Ноябрь 2024 614

Ўзбек спорти учун энг эсда қоларли кун ...

Ўзбекистон мустақил давлат сифатида Олимпия ўйинларида қатнашишни бошлагандан бери кўплаб тарихий саналарга гувоҳ бўлдик. Улардан бири 2024 йилнинг 10 август кунида Парижда ўтган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларига тўғри келади.

Ўшанда нафақат ўзбекистонлик мухлислар, балки, дунё спорт ҳамжамиятининг эътибори бизнинг атлетларга қаратилган эди. Боиси, Олимпия ўйинлари якунланишига 1 кун қолганида спортчиларимиз медаллар ва рекордлар «ёмғири»ни тақдим этишган.

Ўша кечада Разамбек Жамалов (эркин кураш), Абдумалик Халоков (бокс), Баҳодир Жалолов (бокс) 4 йилликнинг энг муҳим мусобақасида ўз вазн тоифасида тенгсиз эканлиги кўрсатишди. Акбар Жўраев (оғир атлетика) ва Светлана Осипова (таэквондо) эса кумуш медаллари билан Ўзбекистон делегациясининг тарихий натижасига ҳисса қўшишди.

Шу куни қўлга киритилган 3 та олтин ва 2 та кумуш медаллари сабаб 10 август санаси Ўзбекистон делегациясининг Олимпия ўйинларидаги энг сермаҳсул куни сифатида ёдда қолмоқда. Қолаверса, бу 60 дан ортиқ мамлакатнинг барча Олимпия ўйинларидаги тўплаган медалларидан яхшироқ кўрсаткич бўлди.

Спортчиларимиз бу натижалар билан тўхтаб қолмай, янги марралар сари юришни аллақачон бошлаб юборишган.

Text to speech