Ру En O'z
18 Ноябрь 2024 407

Жаҳон спорти янгиликлари:

  • Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ)нинг Мувофиқлаштирувчи қўмитаси Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарликни кўздан кечирди. Уч кунлик дастур давомида ташкилий қўмита бўлажак Ўйинлар учун янги арена қуриш кўзда тутилмагани, Калифорния Университетининг ётоқхонаси Олимпия ва Паралимпия шаҳарчаси вазифасини ўтаб беришини маълум қилди. Ишчи гуруҳ ташрифи давомида беллашувларини қабул қилиши кутилаётган қатор объектларни кўздан кечирди;

  • Португалияда Халқаро волейбол федерацияси (FIVB)нинг навбатдаги Конгресси ўтказилди. Унда бразилиялик Фабио Азаведо келгуси саккиз йил учун ташкилотнинг янги раҳбари этиб сайланди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон волейбол федерацияси раисининг ўринбосари Жамшид Файзиев қатнашди.

  • Саудия Арабистони Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи (UIPM)нинг 73-Конгрессига мезбонлик қилди. Тадбирда америкалик Роберт Сталл ташкилотнинг янги президенти этиб сайланди. Бунгача UIPM раҳбари бўлган Клаус Шорман эса фахрий президент сифатида фаолият олиб бориши белгиланди. Мазкур Конгрессда Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳромжон Газиев ҳам иштирок этди.

  • Тоғ чанғиси бўйича Олимпиада чемпиони, америкалик Линдси Вонн 40 ёшида катта спортга қайтаётганини маълум қилди. Вонн жорий мавсумдан мусобақаларда стартга чиқади.

Text to speech