Ру En O'z
16 Ноябрь 2024 453

Икки ўзбек саблячиси Жаҳон кубогининг финалида беллашишди

Тошкент мезбонлик қилаётган қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичида яккалик беллашувлари якунланди. Қувонарлиси, йигитлар ўртасидаги баҳсларнинг финалида икки ўзбек спортчиси олтин медаль учун жанг қилишди. Ҳал қилувчи босқичгача барча рақибларини мағлуб этган Исломбек Абдазов ҳамда Зуҳриддин Қодиров ўртасидаги финал ҳам муросасиз кечди. Якунда Абдазов 15:14 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринга эга чиқди.

1. Исломбек Абдазов (Ўзбекистон)
2. Зуҳриддин Қодиров (Ўзбекистон)
3. Адем Купели (Туркия)
3. Оскар Важда (Венгрия)

Text to speech