16 Ноябрь 2024
316
Токио-2020 ва Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси ўз фаолиятини тугатди
Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алисэ Фахрутдинова профессионал спортдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бу ҳақида спортчимиз ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этиш жоиз, Фахрутдинова иккита Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, у замонавий бешкураш бўйича Олимпия ўйинларига йўлланма олган илк ўзбекистонлик атлет ҳисобланади.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси спортчимизнинг келгуси фаолиятида омад тилайди.