Ру En O'z
15 Ноябрь 2024 308

Фернанда Эррера Тошкентда старт олган Жаҳон кубогида олтин медалга сазовор бўлди

Бугун пойтахтимизда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи бошланди. Аввал маълум қилганимиздек, мусобақани қизлар ўртасидаги беллашувлар очиб берди.

Барча баҳсларда рақибларидан яққол ажралиб турган Ўзбекистон терма жамоа жамоаси аъзоси Фернанда Эррера якунда олтин медалга эга чиқди. Ҳамюртимиз финалда нейтрал мақомда жанг қилган Полина Мишакинани 15:13 ҳисобида мағлубиятга учратиб, турнир ғолибига айланди.

1. Фернанда Эррера (Ўзбекистон)
2. Полина Мишакина (Нейтрал спортчи)
3. Ксения Коня (Венгрия)
3. Мария Третякова (Нейтрал спортчи)

Text to speech