Ру En O'z
14 Ноябрь 2024 384

FEI президенти Тошкентда ўтган конкур бўйича халқаро мусобақани эътироф қилди

БААнинг Абу-Даби шаҳрида Халқаро от спорти федерацияси (FEI)нинг навбатдаги Бош ассамблеяси ўтказилди. Унда ташкилотнинг 2024 йил якуни бўйича ҳисоботи ва 2025 йил учун режалари кўриб чиқилди. Мазкур тадбирда юртимиз номидан Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев иштирок этди.

Халқаро от спорти федерацияси президенти Ингмар Де Вос йил давомида ўтган тадбирлар ҳақида тўхталар экан, 21-27 октябрь кунлари Тошкент мезбонлик қилган “FEI Jumping World Challenge Final” мусобақаси юқори савияда ташкил этилгани ҳақида тўхталди. Тадбирда 2025 йилга белгиланган барча мусобақалар тақвими ва ташкилот бюджети кўриб чиқилди.

Тадбир давомида Б.Газиев бир қатор миллий федерациялар раҳбарлари билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш борасида суҳбатлашди. Шунингдек, FEI раҳбарига эсдалик совғасини топширди.

Text to speech