14 Ноябрь 2024
100
Дмитрий Адисман 60 ёшда!
Узоқ йиллардан бери юртимизда жисмоний тарбия ва спорт, қолаверса, Олимпизм ҳаракатини оммалаштириш йўлида катта хизмат кўрсатиб келаётган тажрибали мутахассис, Ўзбекистон махсус Олимпиадасининг амалдаги раиси, фаолияти давомида Ўзбекистон енгил атлетика, бодибилдинг ва фитнесс, баскетбол, дзюдо федерацияларининг раҳбарлик лавозимларида самарали меҳнат қилган, ҳозирда «Пахтакор» футбол клубининг бош директори сифатида иш олиб бораётган Дмитрий Адисман қутлуғ 60 ёшни қарши олди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Дмитрий Александровични бугунги айём билан қутлаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайди.