Ру En O'z
13 Ноябрь 2024 89

Енгил атлетикачиларимиз Урумчидаги халқаро мусобақада

Хитойнинг Урумчи шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги халқаро мусобақа ўз якунига етди. Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги кечган турнирнинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси олтин ва бронза медалларига сазовор бўлди.

Олтин медалга U16 ёш тоифасида баҳс олиб борган Анастасия Силченкова муаллифлик қилди. Мусобақанинг дастлабки кунида 1500 метрга югуриш дастурида ғалаба қозонган ҳамюртимиз 3000 метр масофада ҳам тенгқурлари орасида энг юқори кўрсаткични қайд этди. U18 тоифасидаги қизлар баҳсида баландликка сакраш секторида иштирок этган Лейла Қамбарова икки мезбон атлетлардан кейин учинчи бўлди.

Шу тариқа, енгил атлетикачиларими мазкур мусобақада 5 та олтин ва 2 та бронза, жами 7 та медаль жамғаришди.

Text to speech