12 Ноябрь 2024
240
Тошкент шаҳри қиличбозлик бўйича жаҳон кубоги босқичига мезбонлик қилади
15-17 ноябрь кунлари пойтахтимизда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасида жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада 15 та давлатдан 200 га яқин спортчи ғолиблик учун курашади. Мазкур турнирда Ўзбекистон шарафини Зуҳриддин Қодиров, Муса Аймуратов, Исламбек Абдазов, Алпамис Уракбаев, Фернанда Эррера, Гулистан Пердибаева, Наргиза Жаксибаева ва бошқа спортчилар ҳимоя қилишади.
Мусобақа тақвими қуйидагича:
15 ноябрь: қизлар ўртасида яккалик баҳслари;
16 ноябрь: йигитлар ўртасида яккалик баҳслари;
17 ноябрь: қизлар ва йигитлар ўртасида жамоавий баҳслар.
Маълумот учун, беллашувлар «Ёшлик» спорт комплексида ўтказилади.