11 Ноябрь 2024
165
Камончиларимиз Қаршида янги мавсумга тайёрланишмоқда
Айни кунларда камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Қарши шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб боришмоқда. Режага кўра, 3 ноябрь куни бошланган йиғин 26 ноябрга қадар давом этади.
Машғулотларда спортчиларимиз махсус ва умумий жисмоний тайёргарлик устида ишлашмоқда. Ўқув-машғулот йиғинида 8 нафар спортчимиз иштирок этмоқда. Жорий йиғин жамоамизга келаси йил кутиб турган халқаро мусобақаларга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.