Ру En O'z
11 Ноябрь 2024 673

Ўзбекистон ММА жамоаси дунёда тенгсиз

Юртимиз илк бор мезбонлик қилган аралаш жанг санъати (ММА) турлари бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Қувонарлиси, катталар жамоамиздан кейин ёшларимиз ҳам умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Ёшларимиз шиддатли беллашувларда 4 та олтин, 4 та кумуш ва 10 та бронза медалларини жамғардилар.

 Олтин медаль:
-65.8 кг: Зафаржон Асатов
-97 кг: Миржалол Уралов
-65.8 кг: Музаяна Садриддинова
-79.4 кг: Хуршида Розиқова

 Кумуш медаль:
-52.2 кг: Фирдавс Атамурадов
-83.9 кг: Сарварбек Ҳасанов
-70.3 кг: Раъно Насриддинова
-74.8 кг: Маҳлиё Абдуманнопова

 Бронза медаль:
-56.7 кг: Шоҳжаҳон Темиров
-61.2 кг: Илҳомжон Борисов
-65.8 кг: Суҳроб Бойматов
-88.4 кг: Исломбек Қувончиев
-93 кг: Юсуфбой Аҳмедов
-97 кг: Мирзоҳид Собиров
+97 кг: Муҳсинжон Мўминжонов
-65.8 кг: Одинахон Абдуғаниева
-74.8 кг: Шоҳсанам Аманиязова
-79.4 кг: Хадичабону Турсунқулова

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ушбу дунё биринчилигида қўлга киритилган юксак натижалар билан мамлакат ММА ассоциацияси, спортчи ва мураббийларни самимий қутлайди.

Text to speech