Ру En O'z
5 Июль 2021 1884

Нуржон Туяқбоев "Дерби"да ғалаба қозонди

Санкт-Петербургдаги "Дерби" от спорти клубида яна бир халқаро мусобақа — "Ленинград вилояти ҳокими Кубоги" бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нуржон Туяқбоев икки медални қўлга киритди.

Тўсиқлар баландлиги 150 см бўлган CSI-2* йўналиши бўйича чавандоз учинчи ўринни егаллади. Шунингдек, Туяқбаев 120-125 см баландликдаги ёш отлар учун CSIYH-1* йўналишида иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритди. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу мусобақада бизнинг вакил «Корнетт» деб номланган отда иштирок этди.

Text to speech