Ру En O'z
10 Ноябрь 2024 574

Катталар жамоамиз жаҳон чемпионатида биринчи бўлди

Тошкент мезбонлик қилаётган аралаш жанг санъати турлари бўйича жаҳон чемпионатида катталар ўртасидаги беллашувлар ўз якунига етди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллади. Ҳамюртларимиз муросасиз баҳслар давомида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 8 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Батафсил:

 Олтин медаль:
-61.2 кг: Жамшид Тиллаев
-65.8 кг: Зафар Рашидов
-97 кг: Асрорбек Анваржонов

 Кумуш медаль:
-52.2 кг: Қарши Усмонов

 Бронза медаль:
-56.7 кг: Фирдавс Ҳайитматов
-93 кг: Шамшод Шукуров
-97 кг: Исломбек Қодиров
+97 кг: Ҳумойиддин Мухторов
-46.7 кг: Наталя Кадирова
-70.3 кг: Ўғилой Жуманова
-74.8 кг: Гулсара Казакбаева
-79.4 кг: Машҳура Йўлдошева

Бугун ёшлар ўртасида финал беллашувлари ўтказилади. Унда 8 нафар юртдошимиз чемпионлик учун жанг қилишади.

Text to speech