Ру En O'z
9 Ноябрь 2024 250

Юртимиз илк бор мезбонлик қилаётган ММА бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросими ўтказилди

Пойтахтимизда ўтаётган аралаш жанг санъати (ММА) турлари бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди. “Ҳумо арена”да ташкил этилган тантанали тадбирда Халқаро аралаш жанг санъати федерацияси (IMMAF), Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти иштирок этди.

Маросимда сўз олган расмийлар мамлакатимиз илк бор мезбонлик қилган ушбу мусобақа юқори савияда ташкил этилаётгани, беллашувлар янги номларни кашф этиб бераётгани, бир қатор жиҳатлар бўйича тарихий жаҳон чемпионатига айлангани ҳақида тўхталиб, олдинда турган финалларда барча жангчиларга омад тилашди.

Тадбирнинг бадиий қисмидан сўнг кечки дастурдан ўрин олган финаллар бошланди. Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси жаҳон чемпионлиги учун беллашади.

Text to speech