Ру En O'z
9 Ноябрь 2024 215

IMMAF Бош ассамблеясида қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди

Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимиздаги “Ҳумо арена” мажмуасида аралаш жанг санъати (ММА) турлари бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Бугун ушбу мусобақа доирасида ИММАФ Бош ассамблеяси ўтказилди.

“Ренессанс кино уйи”да ўтказилган тадбирда Керрит Браун бошчилигидаги Халқаро аралаш жанг санъати федерацияси (IMMAF) раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Тошматов ва Ўзбекистон ММА ассоциацияси раҳбарияти иштирок этди.

Тадбирда халқаро федерациянинг кузатув кенгаши билан йил якунлари бўйича муҳокама ўтказилди. Унда эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар айтилиб, келаси йил учун режалар бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш, олдинда турган мусобақалар учун мезбон давлатларни аниқлаш, кузатув кенгаши ва саноқ комиссиясини қайта шакллантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Бундан ташқари, қатор мамлакатларнинг аъзолик аризаларини кўриб чиқиш каби муҳим масалалар кун тартибидан ўрин олди.

Text to speech