Ру En O'z
6 Ноябрь 2024 269

Тошкент-2025: Дирекция фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди

Пойтахтимизда барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасида қурилиш ишлари бир неча ойдан кейин якунланади. Унда барпо этилаётган иншоотлардан самарали фойдаланиш кун тартибидаги асосий масалалардан бирига айланиб бормоқда. Бугун мазкур мавзу Спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби, Тошкент-2025 дирекцияси директори Ойбек Касимов, Ўйинлар дирекцияси ходимлари иштирокида муҳокама қилинди.

Қайд этиш жоиз, бинолар фойдаланишга топширилгач, кўплаб спорт федерациялар ва ассоциациялар ушбу комплексга кўчиб ўтади. Бугунги суҳбат давомида федерацияларнинг жойлашуви йўлланган талаблар асосида батафсил кўриб чиқилди. Мутасаддилар бу борада мавзунинг долзарблиги хусусида тўхталиб, жойлашув тўғри тартибда амалга оширилган бўлиши лозимлиги ҳақида қўшимча қилишди.

Шунингдек, дирекция фаолиятини янада такомиллаштириш борасида ҳам фикр алмашилди. Унга соҳада улкан тажрибага эга бўлган мутахассисларни жалб қилиш, халқаро ташкилотлар ва қитъамиздаги Миллий Олимпия қўмиталар билан алоқаларни йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

Text to speech