Ру En O'z
6 Ноябрь 2024 279

МОҚ раҳбарияти IMMAF президенти билан жаҳон чемпионати ташкилотчилиги бўйича фикр алмашишди

Пойтахтимизда ўтаётган аралаш санг санъати турлари (ММА) бўйича жаҳон чемпионати спорт жамоатчилигининг диққат-марказида бўлиб турибди. Бугун МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов “Ҳумо арена”га ташриф буюриб, жараён билан яқиндан танишишди.

Мутасаддилар шу ернинг ўзида Халқаро аралаш жанг санъати федерацияси (IMMAF) президенти Керрит Браун билан учрашишди. Мартабали меҳмон барча ташкилий ишлар яхши йўлга қўйилгани, делегациялар ўзларини эркин ҳис қилаётгани ҳақида гапириб ўтди. Ўз навбатида, МОҚ раҳбарияти бунда давлатимизнинг қўллаб-қувватлашини алоҳида эътироф этиб, юзага келадиган масалалар қисқа фурсатда ҳал этилишини билдиришди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган ушбу дунё биринчилиги 10 ноябрга қадар давом этади. Тантанали очилиш маросими 9 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Text to speech