Ру En O'z
6 Ноябрь 2024 179

Сувга сакраш бўйича спортчиларимиз Қозонда шоҳсупага кўтарилишди

Айни кунларда Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида сувга сакраш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Аҳамиятлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Вячеслав Качанов ҳамда Игор Мялин совриндорлар қаторидан жой олишди.

Ҳамюртларимиз 3 метрли трамплиндан сакраш дастурида кумуш медалига сазовор бўлишди. Уларнинг чиқишлари ҳакамлар томонидан 324,93 баллга баҳоланди.

Text to speech