5 Ноябрь 2024
117
Велоспортчиларимизга хорижлик мураббийлар таништирилди
Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоасида бир неча хорижлик мураббийлар иш бошлагани ҳақида маълум қилган эдик. Италиялик Жузеппе Тони ҳамда германиялик Ёхан Дорнбуш Бўстонлиқ туманида йиғин ўтказаётган ёшлар терма жамоамиз билан учрашув ўтказди.
Ушбу мутахассислар спортчиларимизни Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига муносиб тайёрлашга масъул ҳисобланишади. Суҳбат давомида мураббийлар ёш атлетларимиз билан алоҳида гаплашиб, уларнинг олдига қўйган мақсадлари, режалари ҳақида фикр алмашишди.