Ру En O'z
5 Ноябрь 2024 204

Мутасаддилар Олимпия шаҳарчасидаги қурилиш жараёнининг бугунги ҳолатини ўрганишди

Спорт вазири Адҳам Икрамов ва Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов пойтахтимизда барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасидаги қурилиш жараёнининг бугунги ҳолати билан танишишди.

Ўрганиш мобайнида яккакураш ва жамоавий спорт турларига ихтисослаштирилган мажмуалардан самарали фойдаланиш, Ўзбекистон давлат спорт академиясининг кафедралари ва федерацияларининг маъмурий бинодаги жойлашуви кўриб чиқилди. Вазир мавзу юзасидан фикр билдирар экан, шаҳарча спортимиз тараққиёти йўлида илмий-амалий кластерга айланиши зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, қурилишга масъул Хитойнинг “CAMC Engineering” компанияси вакиллари билан ҳам алоҳида учрашув ташкил этилди. Унда қурилиш ишларини ўз вақтида сифатли якунлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

Text to speech