4 Ноябрь 2024
194
Бухоро ёш курашчилар баҳсларига мезбонлик қилди
Бухоро шаҳри спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилди. Бугун якунига етган мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ёш полвонлар ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Ихтиёр Наврўзов, Рустам Ассакалов каби яқин ўтмишдаги номдор спортчиларимиз эндиликда терма жамоада мураббийлик фаолиятини бошлашди. Аҳамиятлиси, мазкур мамлакат биринчилиги улар учун иқтидорли ёшларни саралашда муҳим платформа вазифасини бажариб берди.