Ру En O'z
4 Ноябрь 2024 229

Йигитларимиз ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

Черногориянинг Будва шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Бир неча кун давом этган шиддатли баҳслар якунида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза, жами 13 та медалга сазовор бўлди.

Эътиборлиси, 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғарган йигитларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Барча ғолиб ва совриндорлар:

 Олтин медаль:
-48 кг: Сайфиддин Собиров
-57 кг: Самандар Олимов
-63.5 кг: Абдулазиз Жўрақулов
-86 кг: Акмалжон Исроилов
-92 кг: Ҳалимжон Мамасолиев

 Кумуш медаль:
-75 кг: Жафарбек Шахбозов
+92 кг: Шаҳзод Полвонов
-48 кг: Жасмин Тоҳирова
-81 кг: Рухшона Парпиева
+81 кг: Собирахон Шаҳобиддинова

 Бронза медаль:
-54 кг: Собиржон Тастанов
-71 кг: Муҳаммад Азизбек Исмоилов
-70 кг: Ойша Тоирова

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мазкур дунё биринчилигида қўлга киритилган ушбу муваффақият билан мамлакат бокс федерацияси, спортчи ва мураббийларимизни самимий қутлайди.

Text to speech