Ру En O'z
3 Ноябрь 2024 222

Бугун Черногорияда якуний финаллар ўтади

Черногорияда якунига етиб бораётган бокс бўйича U18 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида дастлабки финаллар ортда қолди. Унда рингга кўтарилган Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар аъзосидан 2 таси ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди.

 Олтин медаль:
-48 кг: Сайфиддин Собиров
-86 кг: Акмалжон Исроилов

 Кумуш медаль:
-48 кг: Жасмин Тоҳирова
-81 кг: Рухшона Парпиева
-75 кг: Жафарбек Шахбозов
+92 кг: Шаҳзод Полвонов

Чемпионлик жанглари бугун ҳам давом этади. Кечки дастурда 4 нафар ҳамюртимиз олтин медаль учун баҳс олиб боради. Жуфтликлар:

-57 кг: Самандар Олимов - Йохандер Фуэнтес (Куба)
-63.5 кг: Абдулазиз Жўрақулов - Али Абдуллаев (Озарбайжон)
-92 кг: Ҳалимжон Мамасолиев - Амирреза Малеккҳатаби (Эрон)
+81 кг: Собирахон Шаҳобиддинова - Ҳавванур Кетҳуда (Туркия)

Text to speech