2 Ноябрь 2024
323
Саблячи қизларимиз жамоавий дастурда кумуш медалларни қўлга киритишди
Сабля бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Корея Республикасининг Пусан шаҳрида ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичини муваффақиятли якунлади. Қизлар ўртасида кечган мусобақанинг жамоавий йўналишдаги баҳсларида ҳамюртларимиз кумуш медалларга эга чиқишди.
Чорак финалда Таиланд, ярим финалда Гонконг жамоаларини мағлуб этган юртдошларимиз финалда мезбонларга 39:45 ҳисобида имкониятни бой беришди. Беллашувларда Гулистан Пердибаева, Фернанда Эррера, Самира Шокирова ҳамда Аякоз Жумамуратова юртимиз шарафини ҳимоя қилдилар.
Эслатиб ўтамиз, кеча ўтган яккалик дастуридаги баҳсларда Гулистан Пердибаева бронза медали соҳибига айланган эди.