Ру En O'z
2 Ноябрь 2024 398

Бугун олти нафар боксчимиз олтин медаль учун жанг қилади

Бугун Черногорияда ўтаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг дастлабки финал беллашувлари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар аъзоси олтин медаль учун рингга кўтарилади. Жуфтликлар билан танишинг:

-48 кг: Жасмин Тоҳирова - Валерия Сарахи (Мексика)

-48 кг: Сайфиддин Собиров - Билалхабаси Назаров (Озарбайжон)

-75 кг: Жафарбек Шаҳбозов - Санжар-Али Бегалиев (Қозоғистон)

-81 кг: Рухшона Парпиева - Аружан Зеиноллаева (Қозоғистон)

-86 кг: Акмалжон Исроилов - Камил Жамаев (Россия)

+92 кг: Шаҳзод Полвонов - Адам Оланиян (Ирландия)

Дастурга кўра, яна 4 нафар ҳамюртимиз иштирокидаги финал жанглари эртага бўлиб ўтади.

Text to speech