Ру En O'z
1 Ноябрь 2024 403

Гулистан Пердибаева - ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги совриндори

Корея Республикасининг Пусан шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичи бошланди. Бугун қизлар ўртасида ўтказилаётган мусобақада яккалик йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.

Қувонарлиси, ҳамюртимиз Гулистан Пердибаева бронза медалини қўлга киритди. Ярим финалгача муваффақиятли иштирок этган Ханчжоу-2022 ёзги Осиё ўйинлари ғолиби финал остонасида ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони хитойлик Симао Панга 14:15 ҳисобида имкониятни бой берди ва учинчи ўринни эгаллади. Энди қизларимиз эртага жамоавий дастурда медаллар учун кураш олиб боришади.

Text to speech